Дурдона Қурбонованинг яна бир орзуси амалга ошди: у отасига BYD автомобил совға қилди (видео)

Актриса Дурдона Қурбонова Instagram саҳифасида ўзи учун қувончли воқеа ҳақида маълум қилди. У орзуларидан яна бири амалга ошганини айтиб, отасига BYD автомобил совға қилганини кўрсатди.
Актриса отаси кўринмаслиги ҳақида ҳам изоҳ бериб, бунинг сабабини тушунтирди.
“Дадамни ҳар доим кўрсатмасам, кўпчилик савол беради: 'Нимага дадангизни ажратасиз?' деб. Дадам — менинг бойлигим, жаннатим. Шунчаки, дадамга бунақа нарсалар ёқмайди. Шунинг учун уларни кўрсатмайман. Ният қилган ҳар бир инсонга насиб қилсин”, — дея ёзган Дурдона Қурбонова.
Актрисанинг отасига автомобил совға қилгани акс этган видео кузатувчилар томонидан илиқ кутиб олинган. Изоҳларда фойдаланувчилар бу каби қувончли кунлар барчага насиб этишини тилаган.






























Изоҳлар 0
…