Парижда Дидье Лабушга «Олтин қалам» мукофоти топширилди

Парижда Дидье Лабушга «Олтин қалам» мукофоти топширилди

Франциялик журналист, «Georama» нашриёти асосчиси ва директори Дидье Лабушга «Олтин қалам» миллий мукофотининг халқаро танлови доирасидаги соврин Парижда топширилди. У «Хорижлик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали» номинацияси ғолибларидан бири бўлган.

Мукофот Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси делегациясининг Францияга сафари доирасида мамлакатимизнинг Париждаги элчихонасида ташкил этилган тантанали маросимда топширилди. Тадбирда жамоатчилик ва эксперт доиралари вакиллари, ватандошлар ҳамда журналистлар иштирок этди.

Маросимда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси Шуҳрат Орипов мамлакатда сўз эркинлиги ва очиқликни таъминлаш, журналистларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, хорижлик журналистларни «Олтин қалам» мукофоти билан тақдирлаш Ўзбекистон ҳақидаги материалларнинг халқаро ахборот маконида кўпайишига хизмат қилиши таъкидланди.

Дидье Лабуш халқаро эътирофдан мамнун эканини билдириб, келгусида Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий жараёнларни янада кенгроқ ёритишга интилишини айтди. Унинг таъкидлашича, «Олтин қалам» мукофотини қўлга киритиш унга илҳом ва фахр бағишлайди.

Тадбир давомида Дидье Лабуш ҳамда «Euronews» телеканали мухбири, франциялик журналист Галина Полянскаяга Ўзбекистон Журналистлар уюшмасининг фахрий аъзолик гувоҳномалари ҳам топширилди.

Uch nafar erkak Fransiya va O‘zbekiston bayroqlari oldida mukofotlar bilan turibdi.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар