«Таҳлилнома» кўрсатуви бошловчиси Озод Ҳамидхўжаев вафот этди

«Таҳлилнома» кўрсатуви бошловчиси Озод Ҳамидхўжаев вафот этди

Бугун, 28 октябрь куни таниқли журналист, «Таҳлилнома» кўрсатуви бошловчиси ва «Ўзбекистон 24» телеканалининг собиқ раҳбари Озод Ҳамидхўжаев вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси хабар берди.

«Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси жамоаси таниқли журналист, “Ўзбекистон 24” телеканалининг шарҳловчиси Озод Ҳамидхўжаевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради», — дейилади уюшма хабарида.

Озод Ҳамидхўжаев кўп йиллар давомида «Ўзбекистон» телеканалида эфирга узатилган «Таҳлилнома» кўрсатувини олиб борган. Шунингдек, у «Ахборот» информацион дастурининг бош муҳаррири лавозимида фаолият юритган.

2017 йил май ойида журналист янги ташкил этилган «Ўзбекистон 24» телеканали директори этиб тайинланган. Ушбу лавозимда ўша йилнинг август ойигача ишлаган.

Озод Ҳамидхўжаевнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари, яқинлари ва ҳамкасбларига ҳамдардлик билдирамиз.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар