Зебо Рахимова 23 ёшини Парижда қарши олди (видео)

Зебо Рахимова 23 ёшини Парижда қарши олди (видео)

Актриса ва блогер Зебо Рахимова 2 сентябрь куни 23 ёшни қарши олганини Instagram саҳифасидаги видеоси орқали маълум қилди.

Актриса янги ёшини ўзи учун алоҳида совға билан — Парижда қарши олишни танлаган. Унинг сўзларига кўра, 23 ёшида Парижга учинчи бор ташриф буюришни ўзига совға қилган.

Видеода Зебо Рахимова қизил либосда, қўлида устига “23” рақамли ва юлдузча шаклидаги шамлар қўйилган торт билан тасвирланган. Орқа фонда эса Парижнинг рамзи бўлган Эйфел минораси кўзга ташланади. Актриса шамларни ўчириб, янги ёшини кутиб олган.

Блогер видео остида: “23 — баҳорим, хуш келдинг!”, дея изоҳ қолдирган.

Унинг кузатувчилари ҳам актрисани таваллуд куни билан табриклаб, изоҳларда самимий тилакларини билдирган.

Биз ҳам Зебо Рахимовани таваллуд айёми билан муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, бахт, ижодий муваффақият ва янги марралар тилаб қоламиз.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар