Жанубий кореялик машҳур актриса Парк Шин-ҳе иккинчи бор она бўлди!

Жанубий кореялик машҳур актриса Парк Шин-ҳе ва унинг турмуш ўртоғи, актёр Чои Таэ-жоон оиласида яна бир қувончли воқеа юз берди. 22-сентябрь куни Салт Энтертаинмент актриса қиз фарзандли бўлганини маълум қилди.
Агентлик хабарига кўра, Парк Шин-ҳе ҳам, унинг янги туғилган қизалоғи ҳам соғлом. Шу тариқа актриса ва актёрнинг оиласида яна бир фарзанд дунёга келди.
Бу сафар оилага қизалоқ қўшилди. Парк Шин-ҳе ва Чои Таэ-жооннинг аввал ҳам бир ўғил фарзанди бор.
Парк Шин-ҳе ва Чои Таэ-жоон 2022 йил январь ойида турмуш қуришган. Кўп ўтмай, уларнинг оиласида илк фарзанд — ўғил дунёга келган эди.

Эндиликда эса машҳур жуфтлик икки фарзанднинг ота-онасига айланди. Актрисанинг мухлислари Парк Шин-ҳенинг иккинчи бор она бўлганини илиқ кутиб олди. Қизалоғининг туғилиши билан оилада янги ва қувончли давр бошланди.































Изоҳлар 0
…