Қувончли хабар: актриса Фарида Темирова учинчи бор яна она бўлди!

Қувончли хабар: актриса Фарида Темирова учинчи бор яна она бўлди!

Актриса Фарида Темирова оиласида қувончли воқеа юз берди. Санъаткор 25 октябрь куни учинчи фарзандини дунёга келтирганини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали маълум қилди.

Актрисанинг бу сафар ўғил фарзанди туғилди. У чақалоққа Умар деб исм қўйганини билдириб, оиласи яна бир кишига кўпайганидан хурсандлигини мухлислари билан бўлишди.

Фарида Темирова саҳифасида чақалоғи билан тушган суратини жойлаб, “Мана, оиламиз яна биттага кўпайди. Оиламизга хуш келибсан, Умар! Ҳаммага шунақа бахт насиб қилсин”, дея изоҳ қолдирди.

Маълумотларга кўра, актрисанинг бундан аввал бир ўғил ва бир қиз фарзанди бор эди. Умар унинг учинчи фарзанди бўлди.

Мухлислар ва кузатувчилар актрисани ушбу қувончли воқеа билан самимий табриклаб, она ва чақалоққа мустаҳкам соғлиқ тилашмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар