Али Отажонов оиласида қўшалоқ қувонч: хонанда эгизак фарзандли бўлди!

Хонанда Али Отажонов ҳаётидаги энг қувончли кунлардан бирини нишонламоқда. Санъаткор эгизак фарзандли бўлгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хушхабар билан бўлишди.
Хонанданинг оиласида бирваракайига икки нафар чақалоқ — ўғил ва қиз дунёга келди. Али Отажонов фарзандларига Муҳаммад Али ва Ойша деб исм қўйди.
Маълумот учун, хонанданинг аввалги фарзандининг исми Марям.
Қўшалоқ қувонч муносабати билан Али Отажонов ва унинг оиласини муборакбод этамиз. Муҳаммад Али ва Ойшага узоқ умр, мустаҳкам соғлик, бахтли ва мазмунли ҳаёт тилаймиз!































Изоҳлар 0
…