20:41 / 20.10.2017
10 693

Юлдузларнинг гонорари: Ўзбекистонда қўшиқчи ва актёрлар қанча пул топади?

«Истиқлол» санъат саройининг ижара ҳақи 12—14 миллион сўм туради. Бундан ташқари мусиқачиларга, режиссёрга, декорацияга, саҳнадаги мониторга, овоз режиссёрига ва бошқа кўплаб шу турдаги харажатлар ҳам мавжуд. Натижада фойда деярли 0 га тенг бўлиб қолади. Шундай экан концерт бу фойда кўриш эмас, балки пиар учун.

Умумий даромаднинг қарийб 95 фоизи миллий сектор орқали амалга оширилади. У халқнинг талаби асосида қурилган. Иқтисоднинг олтин талабига кўра, талаб қаерда бўлса, таклиф ҳам ўша ерда бўлади. Тўйлар, туғилган кунлар ва бошқа шунга ўхшаш тадбирлар — ҳақиқий даромад манбаи.

Энг талабгир қўшиқчилар қаторига Шаҳзода, Райҳон, Шоҳруҳхон, Лола, Улуғбек Раҳматуллаев, Муниса Ризаева, Зиёда, «Шаҳзод» гуруҳини қўйиш мумкин. Уларнинг гонорари ижро этган қўшиқлари сонига боғлиқ. «Kommersant.uz» нашри ўзбек эстрадаси ва киноси юдузларининг гонорарлари ҳақида маълумот тўплаб тақдим этди, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.

Мусиқа

Юлдуз Усмонова
Юлдузларнинг гонорари: Ўзбекистонда қўшиқчи ва актёрлар қанча пул топади?
Бир неча йиллик «танаффус»дан сўнг яна телеэкранларга қайтган ўзбек эстрадаси примадоннасининг гонорари 12,8 миллион сўмни ташкил этади.

Dj Piligrim

DJ Piligrim тахаллуси билан танилган Илҳом Йўлчиев ўзига хос оргиналлиги билан мухлислари қалбидан жой олган. Унинг битта чиқиши 10 миллион сўмдан бошланади.

Фарруҳ Зокиров

«Ялла» гуруҳи асосчиси, Ўзбекистон Халқ артисти Фарруҳ Зокиров сизнинг меҳмонингиз бўлишини истасангиз, камида 9,6 миллион сўм сарфлашингизга тўғри келади.

Озодбек Назарбеков

Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари бўлмиш Озодбек Назарбековнинг гонорари 9 миллион сўмдан бошланади.

Лола

Таниқли қўшиқчи ва актриса Лола Йўлдошеванинг қўшиқларини тинглаш сизга 6,5 миллион сўмга тушади.

Шаҳзода

Ўзининг мухлислари қалбидан чуқур жой олган Шаҳзоданинг гонорари 5,1 миллион сўмдан бошланади.

Райҳон

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қўшиқчи Райҳоннинг ҳам гонорари 5,1 миллион сўмдан бошланади.

Улуғбек Раҳматуллаев

Қўшиқчининг хизмат ҳақи унинг бажарган ишига боғлиқ. Улуғбек Раҳматуллаевнинг гонорари тахминан 4 миллион сўмдан бошланади.

Кино

Улуғбек Қодиров

28 дан ортиқ фильмларда роль ижро этган Улуғбек Қодировнинг битта фильмда суратга тушиш гонорари 21 миллион сўмни ташкил этади.

Алишер Узоқов

«Уйланиш» фильми билан машҳурликка эришган Алишер Узоқов 39 тадан ортиқ фильмларда ва 37 та лойиҳада иштирок этган. Унинг гонорари тахминан 12 миллион сўмни ташкил этади.

Адиз Ражабов

30 дан ортиқ фильм ва 30 дан ортиқ лойиҳаларда иштирок этган Адизнинг ўртача гонорари 12 миллион сўмни ташкил этади.

Дилноза Кубаева

Танқидчилар томонидан энг иқтидорли актрисалардан бири, дея тан олинган Дилноза Кубаеванинг гонорари 12 миллион сўмдан бошланади.

Зарина Низомиддинова

Ушу иқтидорли актрисанинг битта фильмда суратга тушиш гонорари тахминан 7 миллион сўмга тенг.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Юлдузларнинг гонорари: Ўзбекистонда қўшиқчи ва актёрлар қанча пул топади?