Мухлислар севимлиси Улуғбек Қодиров бугун 43 ёшни қарши олди

Мухлислар севимлиси Улуғбек Қодиров бугун 43 ёшни қарши олди

Бугун ўзбек киносининг таниқли ва севимли актёрларидан бири Улуғбек Қодиров таваллуд айёмини нишонламоқда. "Телба", "Фотима ва Зуҳра", "Мажруҳ" каби машҳур фильмлардаги ёрқин образлари билан томошабинлар меҳрини қозонган санъаткор бугун 43 ёшга тўлди.

Улуғбек Қодиров санъатдаги ижодий фаолиятини «Аёл зоти» фильми орқали бошлаган. Кейинчалик у ўнлаб фильм ва сериаллардаги муваффақиятли роллари билан ўзбек киносининг энг машҳур актёрларидан бирига айланди.

Сўнгги вақтларда актёр мухлисларини яна бир янгилиги билан қувонтирди. У актёрликдан ташқари хонандалик йўналишида ҳам ўзини синаб кўриб, бир нечта тароналарини тақдим этди.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар