11:46 / 24.03.2019
3 820

Каан Урганжиўғли «Барон-2» фильмидаги роли ҳақида маълумот берди

Каан Урганжиўғли «Барон-2» фильмидаги роли ҳақида маълумот берди
Туркиялик таниқли актёр Каан Урганжиўғли «Барон-2» фильмини суратга олиш жараёнида қатнашиш учун Ўзбекистонга келди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган трейлердаги Каан Урганжиўғли қатнашган эпизодлар томошабинлар томонидан катта қизиқишга сабаб бўлди.

Туркиялик актёр ўзининг «Барон-2» фильмидаги образи ҳақида маълумот берди:
«Топширилган роль менга маъқул келди. Эҳсон образини ижро этаяпман. Асли чечен бўлган Эҳсоннинг ҳикояси Сурияда кечади. Сурия билан боғлиқ саҳналарда у кўринади. Укаси Суриядаги жангларга кетганидан кейин Эҳсон ҳам унинг ортидан Сурияга боради. Унинг мақсадлари эса умуман бошқача бўлади. Фильмдан кўриб оласиз, сирни буткул очишни истамайман» дея жавоб берган Каан Урганжиўғли.

Маълумот учун, «Барон-2» фильми Каан Урганжиўғли иштирокидаги илк хорижий фильм лойиҳаси бўлиб, бунгача у Amazon Prime'нинг «Жек Райан» сериалида суратга тушган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Каан Урганжиўғли «Барон-2» фильмидаги роли ҳақида маълумот берди