Матёқуб Матчанов Туркияда «Энг яхши эркак роли» мукофотини олди

Матёқуб Матчанов Туркияда «Энг яхши эркак роли» мукофотини олди

Истанбул шаҳрида бўлиб ўтаётган VI «Қўрқут Ота» Турк дунёси кинофестивалида Ўзбекистон халқ артисти Матёқуб Матчанов «Энг яхши эркак роли» номинацияси ғолиби деб топилди. Актёр ушбу эътирофга режиссёр Сарвар Каримов суратга олган «Фарз» фильмидаги ижроси учун сазовор бўлди.

Мазкур мукофот Матёқуб Матчановнинг кўп йиллик ижодий фаолияти ва актёрлик маҳоратига берилган муносиб баҳо бўлиш билан бирга, ўзбек кино санъатининг халқаро майдондаги ютуқларидан бири сифатида ҳам аҳамиятлидир.

Матёқуб Матчановни ушбу муваффақият билан самимий муборакбод этамиз! Унга келгусидаги ижодий фаолиятида янги зафарлар ва унутилмас роллар тилаймиз.

Yashil harbiy forma kiygan, moʻylovli oʻrta yoshli erkak portreti.

Маълумот учун, Матёқуб Матчонов 1956 йил, 26 ноябрда Тошкентда таваллуд топган. У мактабни тугатиб актёр бўлиш орзусида Тошкент театр ва рассомчилик олийгоҳига кирган. Илк бор 1980 йилда суратга олинган „Даҳонинг ёшлиги“ фильмида суратга тушган. Ўқишни тугатиб фаолиятини 1985 йилда „Ёш Гвардия“ номидаги театрида бошлаган. Актёр сифатида „Бозор кўрмаган йигит“ фильмида ролидан кейин у комик актёр сифатида мухлисларнинг эътиборини қозонган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар