19:47 / 05.12.2019
3 037

Ўзбекистон ва Россия киноижодкорлари ҳамкорликда "Барон-2" ва “Мистер Нокаут” фильмини суратга олишади

Ўзбекистон ва Россия киноижодкорлари ҳамкорликда "Барон-2" ва “Мистер Нокаут” фильмини суратга олишади
Айни пайтда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги маданият кунлари доирасида “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан “Ўзбекистон-Россия“ халқаро кинофоруми бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов, Россия Федерацияси маданият вазири ўринбосари Павел Степанов, СТВ телекомпанияси раҳбари, кинопродюсер Сергей Сельянов, Бутун Россия давлат кинематография институти ректори Владимир Малишев, “Союзмультфильм” студияси директори Борис Машковцев, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев, “Ўзбекфильм” ДУК раҳбари Фотих Жалолов, шунингдек соҳа мутахассислари, талабалар, журналист ва блогерлар қатнашяпти.

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги Бош директори Фирдавс Абдухолиқов Ўзбекистонда кино саноатини ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, икки давлат киноижодкорлари ўртасида кутилаётган ҳамкорликдаги дастур ва лойиҳалар ҳақида гапириб ўтди.

Бутун Россия давлат кинематография институти ректори Владимир Малишев Бутун Россия давлат кинематография институти ва “Ўзбеккино“ Миллий агентлиги ўртасида малакали кадрларни тайёрлаш борасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, ўзбекистонлик ёш киноижодкорлар учун махсус ва малака ошириш курсларини ташкил этиш каби муҳим вазифаларни амалга ошириш режалаштирилаётганини таъкидлади.

Ушбу ҳамкорлик меваси ўлароқ “Мистер Нокаут“ ва Барон-2" фильми суратга олиниши қўшимча қилинди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбекистон ва Россия киноижодкорлари ҳамкорликда "Барон-2" ва “Мистер Нокаут” фильмини суратга олишади