«Ўзбекфильм» фаолиятида ўзгаришлар бўлади: хусусий секторнинг роли оширилади

«Ўзбекфильм» фаолиятида ўзгаришлар бўлади: хусусий секторнинг роли оширилади

Ўзбекистонда кино соҳасини бошқариш тизими ўзгартирилмоқда. Давлат фильмларни яратиш жараёнидаги бевосита иштирокини қайта кўриб чиқиб, хусусий киностудиялар ва продюсерларни қўллаб-қувватлашга кўпроқ эътибор қаратади.

Президентнинг 2026 йил 2 июндаги фармонига мувофиқ, «Ўзбекфильм»га миллий мақом берилиб, уни маҳаллий ва халқаро киностудияларга хизмат кўрсатувчи киноконцерн сифатида ривожлантириш белгиланган.

Шунингдек, кино соҳасида молиялаштириш, фильмларни тарқатиш, кинопрокат ва миллий киноларни халқаро бозорларга олиб чиқиш тизимини такомиллаштириш режалаштирилган. Давлат буюртмаси асосида яратиладиган фильмларнинг реклама ва тарғибот харажатлари учун улар бюджетига нисбатан 30 фоизгача маблағ ажратиш ҳам кўзда тутилган.

Демак, ислоҳотларнинг асосий йўналиши «Ўзбекфильм»ни тугатиш эмас, балки унинг фаолиятини қайта ташкил этиш ва кино соҳасида хусусий секторнинг ролини оширишдан иборат.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар