23:35 / 21.05.2022
1 569

"Насаф"даги йигитлар "пишиб" қолган...

"Насаф"даги йигитлар "пишиб" қолган...
Суперлигада 10-тур остонамизда. Фақат бу сафар доимгидек 7 та эмас, балки 6 та ўйин гувоҳига айланамиз. “Олимпик” – “Навбаҳор” учрашуви Тимур Кападзе бошчилигидаги олимпия терма жамоамизнинг йиғини сабабли бошқа кунга кўчирилди. ЎзПФЛ сайтида ушбу баҳс 5 июлга ёзиб қўйилган.

6 та жуфтликка тўхталсак, бари ғалабага ташна бўлиб туришибди. Футбол мутахассисларидан бири Шуҳрат Раҳмонқулов жамоаларнинг имкониятини қуйидагича баҳолади.

22 май (якшанба)

“Нефтчи” – “Металлург”

- “Нефтчи”дагилар қийин вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қилишяпти. Ҳар бир ўйин номига ўтмаяпти. Анча қизиқарли тус олмоқда. Буниси биринчи ўрин, униси охирги ўринда, деган тушунчалар йўқ. Ҳар бир учрашув муросасиз ўтяпти. “Металлург” ўтган сафар “Динамо”ни охирги дақиқаларда мағлубиятга учратди. Албата, ғалаба иккала жамоага ҳам керак. Менимча, бу ерда “Нефтчи” фаворит бўлса керак. Наманганда дуранг ўйнаб келди. Ўйлашимча, футболчиларнинг руҳияти ҳам кўтарилди. Илҳом Мўминжонов ҳам ўйинчиларни қўлдан келганича тайёрлаяпти. Жароҳат олган футболчилари сафга қайтган бўлса, жамоа учун ҳам фойдали бўларди. Фоиз бўйича оладиган бўлсак, 60х40 “Нефтчи” фойдасига.

23 май (душанба)

“Локомотив” – “Пахтакор”

- “Локомотив” клуби ўтган турда “Олимпик”ни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Руҳият томонидан ҳам қарайдиган бўлсак, “Локомотив”да ҳаммаси жойида. “Пахтакор”да раҳбарият ўзгарди, балки бу ҳам ўз таъсирини кўрсатиши мумкин. “Пахтакор”га ҳам ғалаба керак. Назаримда, иккала жамоани ҳам имконияти тенг.

“Қизилқум” – “Сурхон”
- “Қизилқум” кўтаринки руҳда бошлаганди. Бу ўйинда тажриба бўйича барибир “Қизилқум” фаворит. “Сурхон”га тўхталсак, янги тузилган клуб. Охирги пайтлардаги ўйинлари туфайли ёмон таассуот қолдиргани йўқ. Уларга вақт керак. Ўйлашимча, бу беллашувда “Қизилқум” ўз сўзини айтади. “Сурхон”да ҳам жанговар жамоа бўлса-да, “Қизилқум”нинг ғалаба қозониш имконияти 60х40.

“Динамо” – АГМК
- АГМК бошида чемпионатни оқсаб бошлади. “Динамо”да ўзгариш бўлди ва бош мураббий алмашибди. АГМК жамоасига бу ўйинда қийин бўлиши аниқ. Самарқандликлар ўз уйида мухлислари олдида ёмон ўйин кўрсатаётгани йўқ. Мураббийлар нима учун ўзгартирилгани бўйича хабаримиз йўқ. Менимча, АГМК ҳар томонлама кучли, шу сабабли меҳмонлар ютишса керак. Лекин олмалиқликларга қийин бўлиши аниқ.

24 май (сешанба)

“Бунёдкор” – “Насаф”

- Бир-бирига мос клублар. Жамоаларнинг ёшларини ҳам бир хил деса бўлади. Чиройли ўйин бўлади. “Насаф” футболчилари “Бунёдкор” ўйинчиларига қараганда тажрибалироқ. “Насаф”даги йигитлар “пишиб” қолган. Улар Осиё Чемпионлар лигасини кўриб, унинг ҳавосини олишди. Назаримда, “Насаф” ушбу тўқнашувда фаворит ва ютса керак. “Бунёдкор” ҳам қараб турмайди, курашади. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бироқ “Насаф”нинг имкониятини юқорироқ кўряпман.

“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912”
- “Сўғдиёна” курашувчан жамоа. “Қўқон-1912”да ҳам тажрибали ўйинчилар кўп. Ўтган турда “Пахтакор” билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. Қўқонликларнинг қаердадир ўйини чиқяпти, яна қаердадир ўйини чиқмаяпти. Агар улар ўз ўйинини кўрсатадиган бўлса, Жиззахдан бемалол ғалаба билан қайтишлари ҳам мумкин. “Сўғдиёна” кўпроқ стандартларга эътибор қаратади. Менимча, ушбу баҳсда дуранг бўлса керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф"даги йигитлар "пишиб" қолган...