23:30 / 08.09.2022
4 276

“Ливерпул”нинг “суиқасд” ўйини: жамоа ҳукмронлиги тугаяпти

“Ливерпул”нинг “суиқасд” ўйини: жамоа ҳукмронлиги тугаяпти
Чоршанба оқшомида “Ливерпуль” “Наполи” томонидан 4:1 ҳисобида "парчалаб ташланди". "Daily Mail" колумнисти, шарҳловчи ва собиқ футболчи Жейми Каррагер “Ливерпул”ни аяб ўтирмай танқид қилди ва бу мағлубият ҳали бошланиши эканидан хавотирда.

“Ливерпуль” шу вақтга қадар лиганинг 6 ўйинидан 2 тасини ўз фойдасига ҳал қилган.

Жейми Каррагер “Ливерпул”нинг Чемпионлар Лигаси доирасида гуруҳ босқичи 1-турида “Наполи”га йирик 1:4 ҳисобида таслим бўлган жамоа борасида шикоят қилди. У жамоа ҳимоясида ҳаракатланган футболчиларни “ўз жонига қасд қилиш” футболида ўйнаганликда айблади, шунингдек, у клубнинг ёзги трансферлар ойнасидаги фаолиятини танқид қилди.

Юрген Клопп шогирдлари чемпионатдаги дастлабки ўйиннинг биринчи таймида рақиб томонидан "парчалаб ташланди" ва иккинчи бўлимда Луис Диас тасалли берувчи голни киритмагунига қадар 4:0 ҳисобида ортда бораётган эди.

Олти ўйинда бор-йўғи 2 ғалаба билан Премьер-лигада қийин стартни бошдан кечирган мерсисайдликлар чоршанба кунги "калтакланиш"дан кейин Каррагер бу каттароқ бир нарсанинг акс садоси эканидан хавотирда эканини билдирди.

Юрген Клопп шогирдлари Неаполда осонликча мағлуб бўлишди ва Европа стартида даҳшатли туш кўришди.

Каррагер CBS телеканалида: “Бугунги муаммо бу ўйинда эмас. Бу ўйинни унутинг”, – деди.

Мен учун энг ташвишланарлиси – бу бутун мавсум давомида содир бўладиган нарсами? Бу босқичнинг охирими?”.

“Ливерпуль” ёзда трансфер ғояларини жуда нотўғри қабул қилди. Сабаби ушбу жамоа шу пайтга қадар ҳаракатда эди ва сўнгги 5-6 йилда ниҳоятда тезлашиб кетганди”.

Сўнгги беш-олти йил ичида содир бўлган воқеалар, улар шу қадар шиддатли ўйин кўрсатгани учун энди жисмоний жиҳатдан пасайишга учрадими? Бу жамоа қувватини қайта тиклай оладими?”.

“Ливерпуль” ёзда Дарвин Нуньесни сотиб олиш учун бир дунё пул совурди ва ҳужум чизиғига Фабиу Карвальюни ҳам олиб келди.

Аммо улар жамоадаги Жордан Ҳендерсон, Тиаго Алькантара, Алекс-Окслейд Чемберлен ва Наби Кейтанинг жароҳати туфайли шошилинч равишда шартнома имзоланган ярим ҳимоячи Артур Мелони олиб келиш учун ойнанинг охиригача кутишди.

Клопп аввалига жамоага ҳеч қандай ярим ҳимоячи керак эмаслигини айтганди, бироқ август ойи охирида хато қилганини тан олди.

Шунга қарамай, Клоппнинг уч нафар ярим ҳимоячиси – Фабинью, Харви Эллиотт ва қариб қолган Жеймс Милнер “Наполи”га қарши кураш олиб борди, Виржил ван Дейк ва Жо Гомес ҳимояда ожиз бўлиб қолди.

Каррагер “Ливерпуль” ҳимояси ҳақида: “Бу – уятли! Ҳа, ҳақиқатдан шундай!”.

Мен аввал ҳам айтганман, бу ёш болаларга хос ўйин. Бу ҳозир “Ливерпул”нинг энг катта муаммоси. Уларнинг муваффақиятлари тўпдаги шиддатлиликка асосланган эди, яъни рақиб гол уриш учун умуман тўп назоратини ола билмасди”.

Хўп, сизнинг жамоангиз доимо тиришқоқ. Ҳар доим компакт. Баъзида хавф бор. Лекин сиз тўпдан қувват оласиз, ҳозир ўша қувват сизда йўқ, шунинг учун орқа чизиқдаги тўртлик 3 ё 4 метр ортга қайтишингиз керак”.

Бу ҳақидаги гапларимиз шу. Бироқ агар улар шундай ўйнашда давом этишса, ушбу мавсумда Премьер-лигада катта қийинчиликка дуч келишади ва Чемпионлар Лигаси кейинги босқичига чиқиш сўроқ остида қолиб кетади, чунки бу футбол ўз жонига қасд қилишидан бошқа нарса эмас”.

Каррагер ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольдни ҳам алоҳида кўрсатиб, у “Наполи”нинг учинчи голи урилган пайтда доғда қолдирилганди ва тўртинчи голда тўғри позиция танлай олмади. Иқтидорли ўйинчи бўлишига қарамай, англиялик ҳимоячи ўтган бир неча ой давомида яхши ўйин кўрсата олмади. Айниқса, ўтган май ойида Чемпионлар Лигаси финалида Винисиус Жуниорга қарши ухлаб қолгани унинг ҳаракатларидаги энг эсда қоларли пасайиш бўлди. Унинг ўтган мавсумдаги ҳолати янги мавсумгача бартараф бўлиш ўрнига янада кучайган кўринади.

Трент билан боғлиқ жиҳат шундайки, мен ҳар доим у оддий ҳимоячи эмаслигини айтганман. У ҳимояда энг зўри эмас. Ва ҳеч қачон бундай бўла олмайди”, – деди Каррегер.

Аммо унинг баъзи бир кучли томонлари ва иқтидори борки, буларни одатий қанот ҳимоячиларида кўравермаймиз. У “Ливерпул”нинг плеймейкери, лекин мен ушбу ҳимоявий курашлар бошқа мураббий билан келишини ўйлашимни ҳар қачон таъкидлаганман”.

Қачонки “Ливерпуль” Европанинг ва Англия Премьер-лигасининг энг яхши жамоаларидан бири бўлишни тўхтатганда. Бу дегани, улар кўпроқ ҳимояланади, улар мана шундай кечаларни кўпроқ ўтказа бошлайди. Уларнинг ҳимоядаги хатолари кўпроқ ажралиб тура бошлайди. Биз бу жамоани тўп билан кам кўрамиз”.

Ўша пайтда у яримтҳимояга ўтиши керак бўлиши мумкин. Юрген Клопп жамоасида бўлсангиз, нормал ҳолат бу тўп эгалигида устунлик қилиш ва ўйинда устунликни ўз томонингизда сақлашдир”.

Аммо уни ҳақиқий босим остида кўрсангиз, унинг ҳимоядаги камчиликлари янада яққол кўзга ташланади ва унинг ҳозирги энг катта муаммоси ҳам айнан шу. Бу ундан кейин келадиган мураббийда ҳам такрорланади деб ўйлайман, чунки бу муаммо “Ливерпул”нинг ўзида бўлиб қолмоқда”.

“Ливерпул”нинг Чемпионлар Лигасидаги кейинги икки учрашуви “Аякс” ва “Рейнжерс”га қарши бўлиб ўтади. Улар “Энфилд”га келишади.

“Қизиллар” биринчи тур якунига кўра, тўплар фарқида “Рейнжерс”ни ортда қолдириб, 3-ўринда бормоқда.

Мансурбек Неъматов таржимаси

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Ливерпул”нинг “суиқасд” ўйини: жамоа ҳукмронлиги тугаяпти