13:23 / 23.05.2023
351

U-20 ЖЧ. Янги Зеландия мураббийи Ўзбекистонга қарши бўлажак ўйин ҳақида гапирди

U-20 ЖЧ. Янги Зеландия мураббийи Ўзбекистонга қарши бўлажак ўйин ҳақида гапирди

Янги Зеландия ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Даррен Базелей "А" гуруҳининг 2-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйин агрессив руҳда ўтишини айтди.

"Турнирдаги иштирокини давом эттириш учун ғалаба зарур бўлган Осиё чемпионлари кучли рақиб саналади ва улар бизга тўп назоратини бермасликка ҳаракат қилади.

Бўлажак ўйинда ғалаба қозонишга ҳамда турнирдаги йўлимизни ижобий кайфиятда давом эттиришга ҳаракат қиламиз. Таркибдаги барча футболчилар майдонга тушишга шай", — деди океанияликлар устози.

Эслатиб ўтамиз, Янги Зеландия — Ўзбекистон учрашуви 23 май куни Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » U-20 ЖЧ. Янги Зеландия мураббийи Ўзбекистонга қарши бўлажак ўйин ҳақида гапирди