date
views 648

U17 бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев : “ Ҳеч кимга ҳисобот беришга мажбур эмасман”

U17 бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев : “ Ҳеч кимга ҳисобот беришга мажбур эмасман”

Куни кеча Ўзбекистон U17 терма жамоаси мундиалдаги ўз рақибларини билиб олганидан хабарингиз бор. Ушбу воқеа муносабати билан ёшлар жамоамиз бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев билан алоқага чиқдик. Қуръа, ЖЧга тайёргарлик ва футболчиларнинг ҳолати билан қизиқдик.

Гуруҳдан кўнглингиз тўлдими? Бироз кучлидек кўринмоқда?!

-  Умумий олганда ха. Бу жаҳон чемпионати. Бу ерда доим дунёнинг энг кучли жамоалари ҳаракат қилади. Учинчи саватчадан ўрин эгаллаганимизни ҳисобга олсак, ёмон гуруҳ бўлгани йўқ. Квартетимизда аутсайдер йўқ . Тўғри, Испания номдор бўлиши мумкин, аммо қолган 3 та жамоа бир хил даражада. Аллақачон рақибларни ўрганишни бошладик. Кучсиз гуруҳни ўзи бўлмайди. Бу ёшдаги футболнинг энг юқори чўққиси. Асосийси, биз бунга тайёрмиз.

Шогирдларингизнинг гуруҳдаги рақибларга реакцияси қандай бўлди?

-  Йигитларни муносабати жуда қизиқ. Аргентинани кутган эди ҳамма. Жанубий Америкага сафар қилганимизда, улар билан тўқнаш келганмиз. Биринчи ўйинда йирик ҳисобда енгилган бўлсак, кейинги ўйинда яхши ўйнаб 2:1 натижасида мағлуб бўлган эдик. Негадир, шогирдларим Аргентина билан бир гуруҳда бўлишни истаган эди. Йигитларимни кайфияти аъло даражада. Насиб қилса, мундиалда энг яхши ўйинларимизни намойиш этамиз.

Бундан 20 йил олдин Испания ва Мали терма жамоалари билан тўқнаш келишган эди…

-  Бу тасодиф холос. Қайтанга, биз учун мотивация. Натижаларни яхши қилиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

Жамоа олдига қандай мақсад қўйилган? Гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилганми?

-  Очиғи, жамоага, футболчиларимга ва штабга ҳеч ким мен сингари жамоамизга ишонмаса керак. Футболчиларим ўзига ишонгандан кўра кўпроқ ишонаман. Биз жуда кўп нарсага қодирмиз. Асосийси, ҳалоллик ва бирдамлик бўлса, исталган жамоа билан тенгма-тенг ўйин кўрсата оламиз. Ҳозир, катта йўл олдидамиз. Ҳаётимизни ўзгартирадиган мундиалда Ўзбекистон футболида тарих ёзмоқчимиз. Ҳали, раҳбарият билан гаплашганимиз йўқ, аммо улар биздан доим юқори ўринларни мақсад қилиб қўяди. Ҳозир, футболимизда ўсиш бор. Халқ биздан яхши натижа кутишга ҳақли. Биз бунга, ўрганиб боряпмиз.

Якуний таркиб эълон қилинишидан аввал, сизга илтимос қиладиганлар кўпайиб кетмадими?

-  Ҳали буни эълон қилишга вақт бор. Олдимизда, ўқув йиғин машғулотлари мавжуд. Таркибга чақирилмаган футболчилар ёки вилоят ассоциацияси томонидан саволлар туғилган бўлиши мумкин. Менга буни сабабини сўраганлар кўп бўлганини тан оламан. Ҳеч кимга, ҳисобот беришга мажбур эмасман. Шунга қарамай, бирор бир футболчини сўнгги таркибдан тушиб қолишининг сабабини сўраган барчага ўз фикрим ва хулосаларимни етказдим.

Муҳим мусобақа олдидан йиғинларда қандай аспектларда иш олиб борилади?

-  Режа бўйича ноябрь ойининг биринчи 15 кунлигида футболчиларнинг жисмоний ҳолатига эътибор қаратамиз. Октябрь ойининг иккинчи 15 кунлигида кўпроқ тактик томондан тайёргарлик бошланади. Туркияда, жаҳон даражасидаги рақиблар билан ўртоқлик ўйинлар ўтказишни режа қилганмиз. Чуқурроқ айтсак, ҳимоя чизиғига кўпроқ эътибор қаратамиз. Бу ҳимоявий футбол ўйнаймиз дегани эмас. Шунчаки, мундиалда ҳар қандай вазиятга тайёр туриш.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » U17 бош мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев : “ Ҳеч кимга ҳисобот беришга мажбур эмасман”