date
views 658

Ўзбекистон U23 терма жамоаси Олимпиадада қайси гуруҳдан жой олади?

Ўзбекистон U23 терма жамоаси Олимпиадада қайси гуруҳдан жой олади?
23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ярим финалидан ўрин олган Индонезия - Ўзбекистон баҳси бўлиб ўтди. Унда вакилларимиз 2:0 ҳисобида рақибдан устун келди.

68-дақиқада Ҳусайн Норчаев ҳисобни очган бўлса, 86-дақиқада рақиб футболчиси Пратама Архан ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди. Шунингдек, 84-дақиқада Ризки Рамадани Жасур Жалолиддиновга нисбатан ишлатилган фол учун қизил карточкага лойиқ кўрилди.

Финалга йўл олган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Осиё Кубоги ғолиби бўлса "D" гуруҳидан (Парагвай, Мали, Исроил) жой олади. Финалда мағлубият қайд этилса, ўзбекистонлик йигитлар "C" гуруҳида Испания, Миср ва Доминикан Республикаси жамоаларига қарши ўйнашади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон U23 терма жамоаси Олимпиадада қайси гуруҳдан жой олади?