Элдор Шомуродов Ўзбекистон U-23 терма жамоаси билан биргаликда Олимпиадага бораётганидан мамнун эканлигини, бу шарафли вазифа эканлигини айтиб ўтди.
“Барибир Олимпиадада қатнашиш одамга бошқача ғурур бағишлайди. Олимпиадада иштирок этиш истагим бор эди. Шарафли вазифа ишонилганидан хурсанд бўлдим.
Машғулотлар ажойиб кетяпти, атмосфера жуда яхши. Кўпроқ жисмоний тайёргарлик олиб боряпмиз ҳозир.
Қийинчилик бўлгани йўқ. Ҳамма бир-бирини яхши тушуниб кетди. Бу ердаги йигитларнинг ярми билан терма жамоада бирга ўйнаганмиз.
Вазифамиз — биринчи навбатда, гуруҳдан чиқиш. Ўша вазифа бажарилгач, кейин медаллар билан Ўзбекистонга қайтмоқчимиз.
Мухлислардан Олимпиадани кузатишини ва бизни қўллаб-қувватлашини сўраб қоламиз”, — дейди Шомуродов.
Маълумот учун, Париж—2024 Олимпиадасида Ўзбекистон U23 жамоаси Олимпиадада C гуруҳидан жой олди. Ўзбекистон U23 термаси гуруҳда Испания, Доминикан ва Миср каби терма жамоалар билан баҳс олиб боради.
Париж Олимпиадаси 26 июль куни старт олади ва 11 августга қадар давом этади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Селена Гомес ўзининг миллиардерлик мақомига муносабат билдирди
Аргентина Малвин (Фолкленд) оролларини қайтариб олмоқчи
Дунёдаги саёҳат қилиш учун энг арзон ва энг қиммат давлатлар
Украина ҳарбийлари Россия учун "кутилмаган хабар" билан портламайдиган миналар ўрнатди
Ҳусийлар Тель Авивнинг чекка ҳудудларига ҳужум қилди
Эрон олий раҳбари Яқин Шарқни Исроилга қарши исён кўтаришга чақирди
Жигар ёғли гепатози: пайдо бўлиш сабаблари, хавфли томонлари ва унга қарши курашиш усуллари
Қамчиқ довонида тўхтатилган Damas йўловчиси ўқотар қурол олиб кетаётгани аниқланди