date
views 199

FIFAдан катта ўзгариш: 2029 йилги Клублар мундиалида 48 жамоа?

FIFAдан катта ўзгариш: 2029 йилги Клублар мундиалида 48 жамоа?
Халқаро футбол федерацияси (FIFA) 2029 йилда бўлиб ўтадиган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида иштирокчи жамоалар сонини 48 тагача кўпайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “The Guardian” нашри ишончли манбаларга таяниб хабар тарқатди.

Маълумотларга қараганда, агар 2025 йилдаги клублар мундиали муваффақиятли тарзда ўтса, турнир форматига жиддий ўзгартиш киритиш имконияти кўриб чиқилади. Қайд этилишича, ҳозирги форматда Европанинг фақатгина 12 жамоасига иштирок этиш учун имкон берилмоқда. Бу эса қитъанинг энг кучли клублари ўртасида кескин рақобатга ва норозиликка сабаб бўлиши мумкин.

ФИФА ва футболдаги бошқа манфаатдор томонлар турнир формати ва тузилиши бўйича сўнгги қарорни 2025 йилдаги чемпионат якунлангандан сўнг қабул қилади. 48 жамоадан иборат формат нафақат Европа, балки Жанубий Америка, Осиё ва Африка клублари учун ҳам кенг имкониятлар эшигини очиши мумкин.

Қизиқарлиси шундаки, “Барселона”, “Арсенал”, “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед” ва “Милан” каби клублар аллақачон 2029 йилги чемпионатда иштирок этиш истагини билдириб улгуришган. Бу эса турнирнинг нуфузи ва рақобат даражаси янада ошишини англатади.

Агар FIFA ушбу ғояни амалга ошира олса, клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати нафақат моддий жиҳатдан, балки томошабоплик нуқтаи назаридан ҳам янада йирик ва глобал мусобақага айланиши мумкин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » FIFAдан катта ўзгариш: 2029 йилги Клублар мундиалида 48 жамоа?