
Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси, норвегиялик форвард Александр Серлот "Фенербахче" трансфер рўйхатининг юқори қисмида қолмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Манбанинг маълумотига кўра, "Атлетико" Серлотни сотишга шошилмаяпти, аммо 35 миллион еврони юқори таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Шунга қарамай, норвегиялик футболчи ҳозирча Туркияга кўчишни ўзининг устувор мақсади сифатида кўрмаяпти.
Жорий мавсумда Серлот барча турнир доирасида жами 14 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол уришга муваффақ бўлган. Серлотнинг "Атлетико" билан амалдаги шартномаси 2028-йилгача мўлжалланган бўлиб, Transfermarkt маълумотига кўра, унинг трансфер қиймати 25 миллион еврога тенг.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.