
Санкт-Петербургнинг "Зенит" жамоаси ярим ҳимоячиси Александр Ерохин Россия терма жамоасининг ўртоқлик ўйинларидаги рақиблари даражаси ҳақида фикр билдирди. "Россия футбол иттифоқи (РФИ) рақибларни имкониятларидан келиб чиқиб танлайди.
Бу йил терма жамоа пастроқ даражадаги жамоалар билан ҳам, юқори даражадаги қизиқарли рақиблар билан ҳам ўйнади", - деди футболчи Metaratings.ru нашрига. Эслатиб ўтамиз, ноябр ойида Валерий Карпин бошчилигидаги Россия терма жамоаси Перу билан 1:1 ҳисобида дуранг қайд этган ва Чили терма жамоасидан 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
ФИФА ва УЕФА қарори билан Россия терма жамоаси 2022 йилнинг феврал ойидан бери халқаро мусобақаларда қатнашишдан четлатилган. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.