
Челси ҳимоячиси Аксель Дисаси жорий мавсумда ҳали асосий таркибда майдонга тушгани йўқ. Ушбу вазият ҳақида жамоа бош мураббийи Энзо Мареска ўз фикрини билдирди.
"Мен бир неча бор айтганман, Дисаси ва Стерлинг — Челси футболчилари. Аксель ҳозирда иккинчи жамоага ёрдам бермоқда ва ёш футболчиларни қўллаб-қувватламоқда.
Миллий жамоалар ўйинлари вақтида у асосий таркиб билан фақат бир марта машғулот ўтказди. Ҳозир эса у иккинчи жамоага ёрдам бермоқда ва Челси футболчиси сифатида фаолиятини давом эттирмоқда", — деди Мареска жума кунги матбуот анжуманида.
Айни дамда Челси Англия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.