Мбаппе: «Реал Мадрид билан Чемпионлар лигасини ютишни истайман»

«Реал Мадрид» Чемпионлар лигасининг янги мавсумида «Интер»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Мадридликлар сафида Килиан Мбаппе ҳам гол урди. Учрашувдан кейин француз ҳужумчиси жамоанинг мавсумдаги мақсадлари ва шахсий совринлар ҳақида фикр билдирди.
Мбаппенинг айтишича, «Реал Мадрид» бу мавсумда аввалгидан ҳам кўпроқ жамоа сифатида ҳаракат қилиши керак.
«Бу мавсум ҳақиқий жамоа сифатида ўйнашни истаймиз, ўзига хос ишлар қилишни хоҳлаймиз. Ўтган мавсум қийин ўтди. Умид қиламанки, бу мавсум жамоа сифатида курашамиз», деди Мбаппе.
Француз футболчиси учун жамоавий совринлар шахсий мукофотдан устун эканини ҳам таъкидлади. У «Олтин тўп»ни қўлга киритишдан кўра «Реал Мадрид» билан Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишни исташини айтди.
«Мен “Олтин тўп”дан кўра “Реал Мадрид” билан Чемпионлар лигасини қўлга киритишни истайман», деди ҳужумчи.
Мбаппе «Интер»га қарши ўйин олдидан ҳам асосий эътиборини жамоавий натижага қаратаётганини айтган эди. У «Реал Мадрид»даги асосий мақсади жамоага ўйинлар ва совринларни қўлга киритишда ёрдам бериш эканини таъкидлаган.































Изоҳлар 0
…