Судялар учун минимал ёш 35 ёшдан 30 ёшга туширилиши мумкин

1 дақиқа ўқиш145
Судялар учун минимал ёш 35 ёшдан 30 ёшга туширилиши мумкин

Ўзбекистонда судялар ва халқ маслаҳатчилари учун белгиланган ёш чегарасини 35 ёшдан 30 ёшга тушириш таклиф этилмоқда. Шу билан бирга, судяликка номзодларни танлаш талабларини кучайтириш режалаштирилган. Бу ҳақда Podrobno.uz хабар берди.

Тегишли «Судяларнинг мақоми тўғрисида»ги қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Қонун лойиҳасида судяларнинг мақомини алоҳида қонун билан белгилаш биринчи марта таклиф этилмоқда. Депутатлар бу суд ҳокимияти мустақиллигини мустаҳкамлаш, судяларнинг ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга хизмат қилишини билдирган.

Лойиҳага кўра, судя дастлаб беш йил муддатга тайинланади. Кейинчалик унинг ваколатлари номуайян муддатга давом эттирилиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга, судя, суд раиси ва унинг ўринбосари лавозимларига номзодларга қўйиладиган талаблар кучайтирилади.

Қонун лойиҳасида яна бир янги институт, «истеъфодаги судя» мақомини қонунчиликда белгилаш таклиф этилмоқда. Бундай мақомга эга шахсларга, бошқа ҳуқуқлардан ташқари, профессионал медиация фаолияти билан шуғулланиш имконияти берилиши режалаштирилган.

Ҳужжатда судялар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилган нормалар ҳам назарда тутилган. Шунингдек, Олий суд ва қуйи бўғин судлари аппаратлари ишини яхшилаш бўйича чоралар белгиланмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?