
Италиянинг "Милан" клуби ва миллий терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Стефано Эранио Италия чемпионатининг навбатдаги турида бўлиб ўтадиган асосий ўйин ҳақида фикр билдирди. Ушбу баҳсда Миланнинг икки жамоаси - "Интер" ва "Милан" ўзаро тўқнаш келади.
"Интер" бир неча йиллардан бери ўз услубини барқарор ривожлантириб келмоқда ва жамоанинг ўйин услуби яхши шаклланган. "Милан" эса ўзгаришлар жараёнини бошдан кечирди.
Шунга қарамай, дерби олдидан прогноз қилиш ҳар доим жуда қийин", - дея Эранионинг сўзларини келтиради pianetamilan.it. Эслатиб ўтамиз, айни дамда "Интер" Италия чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди, "Милан" эса учинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.