date

Фода: Словакияни мағлуб эта оламиз


Косово миллий жамоаси бош мураббийи Франко Фода 2026-йилги Жаҳон чемпионати плей-офф ўйинлари қуръаси ҳақида фикр билдирди. Унинг жамоаси ярим финалда Словакия билан тўқнаш келади.

"Словакия жуда кучли жамоа, буни улар Германияга қарши ўйинда уйда 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб исботлашди. Бу биз учун қийин сафар ўйини бўлади.

Аммо биз ҳам яхши ўйин кўрсатишга қодирмиз. Яқинда Швеция, Словения ва Исландияни сафарда мағлуб этганмиз.

Ўйинни интиқлик билан кутяпмиз. Бу қийин бўлса-да, биз Словакияни мағлуб эта оламиз", – дейди мураббий ФИФА расмий сайтига берган интервьюсида.

Косово футболчилари саралаш гуруҳида Швейцариядан кейин иккинчи ўринни эгаллашди, Словакия эса Германиядан кейин жой олди. Плей-офф ўйинлари 2026-йил март ойида бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фода: Словакияни мағлуб эта оламиз