
Шимолий Македония терма жамоаси бош мураббийи Благоя Милевски 2026-йилги Жаҳон чемпионати плей-офф учрашувлари қуръаси ҳақида фикр билдирди. Март ойида бўлиб ўтадиган ярим финалда македонияликлар сафарда Дания билан куч синашади.
Ушбу ўйинда ғолиб бўлиш жамоага Чехия ёки Ирландияга қарши финалда қатнашиш имконини беради. "Аввалги плей-оффларда биз Италия ва Португалия каби асосий фаворитларга қарши баҳслашган эдик.
Бу сафар нисбатан осонроқ рақиб тушди, лекин шуни айтиб ўтишим керакки, бу ерда оддий рақиб йўқ, аксинча, ҳамма учрашув қийин бўлади", – деди Милевски Македония футбол федерациясининг расмий сайтига берган интервьюсида. "Афсуски, яна уй учрашувида ўйнаш имкониятига эга бўлмадик.
Дания жуда кучли жамоа ва олдиндан бирор прогноз бериш ҳурматсизлик бўлади. Биз плей-оффда рақобатбардош бўлиш учун барча имкониятларни ишга соламиз", – дея қўшимча қилди мураббий.
Шунингдек, Македония матбуотида тарқалган хабарларга кўра, Милевски плей-офф ўйинларигача истеъфога чиқарилиши мумкин. Федерация раҳбарияти Уэлсга қарши ўйинда 1:7 ҳисобидаги мағлубиятдан норози бўлиб, бу натижа жамоани гуруҳда иккинчи ўриндан маҳрум қилган.
Бироқ, улар Миллатлар лигасидаги натижалар туфайли плей-оффга чиқишга муваффақ бўлишди. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.