
Руминия терма жамоаси бош мураббийи Мирча Луческу 2026-йилги Жаҳон чемпионати плей-оффи қуръаси борасида ўз фикрларини билдирди. Унинг жамоаси март ойида ярим финалда Туркия билан тўқнаш келади.
"Барча жамоалар деярли бир хил даражада, шунинг учун плей-оффда осон рақибни танлашнинг иложи йўқ. Ҳар бир жамоанинг имконияти мавжуд.
Мен Туркияни яхши биламан деб айта олмайман, лекин уларнинг яқинда Испанияга қарши ўйинини кўрдим. Ўшанда уларнинг таркибида менинг қўл остимда дебют қилган 6 нафар футболчи бор эди.
Ҳозир улар анча тажрибали ва яхши формада", деди Луческу "Газета Спортурилор" нашрига. "Кейинги тўрт ой давомида ўйинимизни яхшилашимиз керак.
Клубдаги ўйинларда барқарор натижалар кўрсатиш орқали плей-оффга яхши тайёрланишимиз муҳим. Имкониятлар ҳақида гапириш билан чекланмаслик керак — футболда ҳар қандай нарса содир бўлиши мумкин, бу спорт турли сюрпризларга бой." "Бизни қийин муҳит кутмоқда ва бунга тайёр бўлишимиз зарур.
Боснияда Зеннитсадаги ўйинда шундай муҳитни кўрганмиз — қабул қандай бўлиши фарқ қилиши мумкин, аммо атмосферани яхши биламиз. Ўйиндан ўйинга эътибор қаратамиз, кейин нима бўлишини кўрамиз.
Ҳозирча финал ҳақида ўйламаяпмиз." Туркия ва Руминия жуфтлиги ғолиби Словакия ва Косово жуфтлиги ғолиби билан тўқнаш келади.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.