date

Италия терма жамоаси катта босим остида


Жума куни 2026-йилги Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Ҳозирча Италия терма жамоаси ушбу мусобақага йўлланмани қўлга киритмаган.

Март ойида Италия терма жамоаси мундиалга йўл олиш учун плей-офф ярим финалида Шимолий Ирландияга қарши майдонга тушади. Ғалаба қозонган тақдирда, финал учрашувида Уэлс ёки Босния ва Герцеговина жамоаларидан бири билан куч синашади.

Агар “Скуадра Аззурра” муваффақиятга эришса, 2014-йилдан бери илк марта Жаҳон чемпионати финал босқичида қатнашади. Гуруҳ босқичидаги рақиблар Канада, Қатар ва Швейцария бўлиши кутилмоқда.

"Биз кетма-кет икки Жаҳон чемпионатидан четда қолдик – бу, албатта, бизга катта босим юклайди. Биз барча рақибларни ҳурмат қиламиз, аммо ҳеч кимдан қўрқмаслигимиз керак.

Ярим финалда 90 дақиқа кутиб турибди, унга тўлиқ тайёргарлик билан чиқишимиз лозим. Турнирнинг финал босқичига йўлланма олиш бутун Италия футболи учун ниҳоятда муҳим.

Яқин ўтмишда кетма-кет иккита Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборишимизни тасаввур қилиш қийин эди. Биз муваффақиятга эришиш учун бор кучимизни сарфлашимиз керак", – деди Геннаро Гаттузо Get Italian Football News нашрига берган интервьюсида.

2026-йилги Жаҳон чемпионати июн ва июл ойларида АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Италия терма жамоаси катта босим остида