Эндрик Лига 1да аср бошидан бери энг ёшлар рўйхатига кирди

Мадриднинг «Реал»идан «Лион»га ижара асосида ўтган ҳужумчи Эндрик «Мец»га қарши учрашувда (5:2) хет-трик қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бразилиялик футболчи 11 ва 45-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди, 87-дақиқада эса пеналтни аниқ амалга ошириб, якуний ҳисобни ўрнатди. Madrid Zone маълумотига кўра, Эндрик 19 ёш 188 кунлигида 21-аср бошидан бери Лига 1да хет-трик муаллифлари орасида тўртинчи энг ёш футболчига айланди. Ундан юқорида Жереми Менез (17 ёш 260 кун), Килиан Мбаппе (18 ёш 53 кун) ва Усмон Дембеле (18 ёш 296 кун) қайд этилган.
Январ бошида «Реал»дан келганидан буён Эндрик «Лион» сафида ўтказган уч ўйинда 4 гол уриб, яна 1 ассист ҳам амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг