00:50 / 07.03.2017
5 035

Сарри: «Наполи» чорак финалга чиқиш учун барча ишни қилади

Сарри: «Наполи» чорак финалга чиқиш учун барча ишни қилади

"Наполи" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри Чемпионлар лигаси 1/8 финали доирасида "Реал"га қарши кечадиган жавоб ўйини олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Барча босим "Реал"да бўлади. Улар – жаҳон чемпиони, энг бой ва кучли клуб. Шунинг учун улар олға юришга мажбурлар. Бироқ бизнинг мухлислар ҳам жаҳон ва Европа чемпионилар. Шундай экан нима бўлишини эртага кўрамиз. Менимча "Реал" кейинги босқичга йўл олади, ахир улар 46 ўйиндан бери баҳсни голсиз тарк этмаяптилар. Аммо биз нима бўлган тақдирда ҳам уларга муаммо туғдиришга уринамиз.

Ишончим комил, ҳужумда имкониятлар болади. Бундай баҳсларда вазиятларнинг барчасидан фойдаланиш жуда муҳим. Чорак финалга чиқиш имкониятимиз юқори эмас, аммо бунга эришиш учун барча ишни амалга оширамиз.

Ўйлайманки, натижа қандай бўлишидан қатъий назар, ундан қониқишимиз керак", – дейди Сарри.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Сарри: «Наполи» чорак финалга чиқиш учун барча ишни қилади