date

Арбелоа Мбаппени захирада қолдиришга қарор қилди

Арбелоа Мбаппени захирада қолдиришга қарор қилди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе Ла Лигадаги «Реал Соседад»га қарши бугунги ўйинни захира ўриндиғида бошлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбаларга кўра, учрашув олдидан Мбаппе енгил жароҳат олган. Бош мураббий Алваро Арбелоа эса франсуз футболчисини Европа Чемпионлар лигасида «Бенфика»га қарши бўладиган баҳс олдидан асрашни маъқул кўрди. Журналист Карлос Родригес хабар беришича, бугунги ўйинда Мбаппе ҳатто захирадан ҳам майдонга тушмаслиги мумкин — мураббий фақат жуда зарурат туғилгандагина уни ўйинга қўшишни режалаштирмоқда.

Учрашув «қироллик клуби» учун омадли бошланди: 5-дақиқада Мбаппенинг ўрнини босган Гонсало Гарсия ҳисобни очди. Ўйин тафсилотлари LiveResult сайтида матнли онлайн трансляция орқали ёритилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Арбелоа Мбаппени захирада қолдиришга қарор қилди