date

Флик «Жирона»ни мақтаб, жасур жамоа деб атади

Флик «Жирона»ни мақтаб, жасур жамоа деб атади

«Барселона» бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Испания чемпионатида «Жирона»га қарши бўладиган учрашув олдидан рақиб ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Мутахассиснинг таъкидлашича, «Жирона» яхши ташкил этилган ва дадил ўйнайдиган жамоа бўлиб, ҳужумларни сифатли тарзда бошлайди. Флик «Барселона» учун аввалги ўйинлардагига қараганда интенсивроқ ва динамикроқ ҳаракат қилиш муҳимлигини қайд этди.

«Жирона» ва «Барселона» душанба, 16-февраль куни майдонга тушади. Учрашув 01:00 да (Тошкент вақти билан) старт олади.

Шанба куни «Реал»нинг ғалабасидан сўнг «Барселона» Ла Лига турнир жадвалида иккинчи поғонага тушиб қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик «Жирона»ни мақтаб, жасур жамоа деб атади