Облак «Атлетико» Ла Лига чемпионлиги пойгасидан чиққанини айтди

Мадриднинг «Атлетико» клуби дарвозабони Ян Облак Испания чемпионатида «Райо Вальекано»дан 0:3 ҳисобида енгилгач, кескин фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Диего Симеоне жамоаси уч кун аввал Испания кубогида «Барселона»ни 4:0 ҳисобида тор-мор этганига қарамай, бу сафар аутсайдерлардан бири ҳисобланган рақибга йирик ҳисобда имкониятни бой берди.
«Бу мавсумда Ла Лигани аллақачон қўлдан чиқардик. Бугунгидек учрашувларни давом эттиришга ҳаққимиз йўқ. Мағлубиятимиз тўлиқ адолатли», — деди Облак. Унинг сўзларини «Газета.Ru» испан ОАВига таяниб келтирди.
«Матрасчилар» 24 турдан сўнг 45 очко билан турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. Ҳозирча пешқадам «Реал»дан ортда қолиш 15 очкони ташкил этади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг