Бетис қарши ҳужумларда Майорка устидан ғалаба қозонди

Ла Лигада қуйи поғонага тушиб қолган Майорка якшанба куни ўз майдонида Бетисни қабул қилди. Меҳмонлар учрашувни иккинчи рақамда деярли намунали тарзда ўтказиб, асосан тезкор қарши ҳужумларга таянишди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйиннинг 3-дақиқасида Марк Рока жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси билан тўпни устунга теккизди. Тезкор ҳужумда Хоан Вирхили ҳам хавфли зарба йўллади, бироқ дарвозабон вазиятни назорат қилди. 18-дақиқада эса Бетиснинг навбатдаги қарши ҳужуми гол билан якунланди: Антони дарвозабонни алдаб ўта олмади, аммо Пабло Маффео хатосидан сўнг Абде Эз ҳисобни очди — 0:1.
Биринчи бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда севимликлар яна шиддатли ҳужум уюштирди: Антони тўпни Седрик Бакамбунинг оёғига аниқ етказиб берди ва ҳисоб 0:2 кўринишини олди.
Иккинчи бўлимда Зиту Лувумбу қулай вазиятда интрига қайтариши мумкин эди, аммо зарбаси мўлжалга бормади. 66-дақиқада Ведат Мурики Серхи Дардернинг узатмасини бош билан якунлаб, фарқни қисқартирди — 1:2. Якунда Майорка дарвозабони Антони ва Абде Эзнинг яна бир нечта хавфли вазиятларида жамоасини қутқариб қолди, бироқ ҳисоб ўзгармади.
Ушбу ғалабадан сўнг Бетис турнир жадвалида 5-ўриндаги ўрнини мустаҳкамлади, Майорка эса пастдан учинчи поғонада қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!