Юқори ҳароратга қарамай, Ямал Барселонада ўйнади

Душанба куни «Барселона» Ла Лигада сафарда «Жирона»га қарши майдонга тушди. «Кўк-анорранглилар» 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, тур якунида пешқадамликни бой берди. Энди турнир жадвалида «Реал» етакчи, у «Барселона»дан икки очко кўп жамғарган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
The Touchline нашри Cadena SER радиосига таянган ҳолда хабар беришича, қанот ҳужумчиси Ламин Ямал тана ҳарорати юқори бўлишига қарамай «Жирона»га қарши ўйинда иштирок этган. Ямал учрашувни тўлиқ ўтказиб, майдонда 90 дақиқа ҳаракат қилди.
«Барселона» энди Испания чемпионатидаги навбатдаги баҳсга тайёргарлик кўради — жамоа уйда «Леванте»ни қабул қилади. Учрашув якшанба, 22-февраль куни бўлиб ўтади ва бошланиши 20:15 да (Тошкент вақти билан).
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг