date

Флик «Барселона» футболчиларига икки кунлик дам берди

Флик «Барселона» футболчиларига икки кунлик дам берди

«Барселона» сўнгги икки учрашувда омадсиз натижа қайд этди: жамоа мадридлик «Атлетико»га 0:4, «Жирона»га эса 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Mundo Deportivo хабарига кўра, бош мураббий Ханс-Дитер Флик жамоага руҳий жиҳатдан тикланиш зарур, деб ҳисоблаб, футболчиларга икки кунлик таътил тақдим этди. Каталонияликлар Ла Лиганинг 25-тури доирасида якшанба куни ўз майдонида «Леванте»ни қабул қилади.

Ҳозирда «Барселона» Испания чемпионати жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам мадридлик «Реал»дан икки очко ортда қолмоқда. Чемпионлар лигасида эса каталонияликлар плей-оффнинг стиков босқичида иштирок этмайди — улар тўғридан-тўғри 1/8 финал йўлланмасини қўлга киритган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик «Барселона» футболчиларига икки кунлик дам берди