РБ Лейпциг сафидаги «Месси» кутилган натижани кўрсата олмаяпти

Ўтган ёзда РБ Леипзиг кўплаб гранд клублар билан рақобатда ғолиб чиқиб, Андрижа Максимовик трансферини ҳал қилган эди. Бироқ, катта умидлар боғланган ёш иқтидор Германия клубида ҳали ўз ўрнини топа олгани йўқ. Боруссия Дортмунд, Пари Сен-Жермен, Ливерпул ва Челси каби жамоалар уни ўз сафига қўшиб олишни истаган бир пайтда, Лейпциг 14 миллион евро эвазига бу пойгада ғолиб чиққан эди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Максимовик ўзининг профессионал фаолиятини Срвена Звезда жамоасида бошлаб, биринчи мавсумидаёқ 45 ўйинда 20 та голда (10 гол ва 10 ассист) иштирок этиб, барчанинг эътиборини тортган эди. Айниқса, Чемпионлар лигаси доирасидаги ўйинлари унинг салоҳиятини кўрсатиб берди. У 17 ёшу 188 кунлигида ушбу турнирнинг дастлабки бешта ўйинида асосий таркибда майдонга тушган энг ёш футболчига айланди ва Венсан Компани томонидан 20 йил давомида сақлаб келинган рекордин янгилади.
Унинг майдондаги ҳаракатлари, дриблинги ва пас бериш маҳорати туфайли унга «Месси» лақаби берилган. Қизиғи шундаки, бу лақаб унга ўйин услуби учун эмас, балки болалигида соч турмаги Лионель Месси каби бўлгани учун опаси томонидан қўйилган эди. Аммо Бундеслигадаги дебют мавсуми кутилганидек кечмади.
Мавсумолди тайёргарлик жараёнида олган сон жароҳати унинг режаларини бузиб юборди. Мураббий Оле Вернер уни соғлом деб эълон қилган бўлса-да, Максимовикга берилган имкониятлар чекланганлигича қолмоқда. У қишки танаффусга қадар Бундеслигада бор-йўғи бешта ўйинда захирадан майдонга тушди, холос. Германия кубогида ҳам унинг иштироки бир неча дақиқалар билан чекланиб қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!