Роб Греэн: PSJ Чемпионлар лигаси финалида фаворит, Арсеналда имконият кам

Англия терма жамоаси ва Вест Хем клубининг собиқ дарвозабони Роб Греэн Чемпионлар лигаси финали олдидан ўз тахминлари билан ўртоқлашди. Унинг фикрича, турнир ғолиблиги учун курашда Париж клуби яққол устунликка эга. Греэн бу хулосага келишида ҳеч қандай ҳиссиёт ёки романтикага берилмаганини, шунчаки PSJ айни дамда кучлироқ эканини таъкидлади. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
"PSJ жуда кучли жамоа. Арсенал ўрта ва қуйи поғонадаги жамоаларни мағлуб этишда ажойиб натижа кўрсатди, аммо гранд клубларга қарши ўйинларда уларнинг юриши мукаммал бўлмади. Менимча, PSJ ҳозирги ҳолатида Англия Премер-лигасининг исталган жамоасини мағлуб эта олади", — деди Греэн ГОАЛ нашрига берган интервюсида.
Эксперт сифатида мавсум давомида Европанинг энг нуфузли мусобақасини кузатиб борган Греэн, янгиланган формат ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, лига босқичи энди муҳимроқ аҳамият касб этмоқда. Арсенал финалга қадар бирмунча осонроқ йўлни босиб ўтгани, уларнинг энг жиддий рақиби бўлган Атлетико Мадрид эса ўз даражасида ўйин кўрсата олмагани қайд этилди.
Шунингдек, собиқ дарвозабон PSJ мавсум бошида бироз қийналган бўлса-да, керакли вақтда ўз формасини тиклаб олганини айтди. Келгуси мавсумларда жамоалар лига босқичидаги ҳар бир очко учун қаттиқроқ курашишини, чунки қуръа ва жадвалдаги ўрин кейинги босқич тақдирини ҳал қилишини қўшимча қилди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!