ЖЧ-2026. Конго ДР билан баҳсда Ўзбекистонни мағлуб этган уч қаҳрамон

1 дақиқа ўқиш341
ЖЧ-2026. Конго ДР билан баҳсда Ўзбекистонни мағлуб этган уч қаҳрамон

Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун илк Жаҳон чемпионати муваффақиятсиз якунланди. Сўнгги турда вакилларимиз Конго ДРга қарши ўйинни гол билан бошлашган бўлса-да, якунда 1:3 ҳисобида имкониятни бой беришди. Африкаликлар эса иродали ғалаба эвазига плей-офф йўлланмасини нақд қилишди.

«Евро-Футбол» нашри конголикларнинг ушбу ғалабасини таъминлаган энг яхши футболчилар рейтингини ва уларнинг 10 баллик тизимдаги баҳоларини эълон қилди.

Йоан Висса — 9,0 (Учрашув қаҳрамони)

«Ньюкасл» ҳужумчиси майдондаги энг ёрқин футболчига айланди. У нафақат пенальти ишлаб, уни ўзи аниқ амалга оширди ва ўйинда бурилиш ясади, балки 90-дақиқада дублини расмийлаштириб, Ўзбекистоннинг сўнгги умидларига ҳам нуқта қўйди. Унинг учрашув сўнггигача кўрсатган юқори тезлиги алоҳида эътироф этилди.

Ноа Садики — 8,0

Садики майдонда худди «Барселона» ярим ҳимоячиси Педри каби ҳаракат қилди. У ҳужумлар трендини белгилаб, ўйин суръатини назорат қилди.

  • Рақиб майдонининг сўнгги учдан бир қисмига 14 та аниқ узатма берди (ўйиндаги энг яхши натижа).

  • Иккита голли ҳужумни бошлаб берди.

  • 11 та яккакурашнинг 8 тасида ғолиб чиқди ва 3 та стандарт вазият ишлади.

Фистон Майеле — 8,0

Седрик Бакамбюнинг ўрнига захирадан майдонга тушган Майеле ўйиннинг ҳақиқий бурилиш нуқтаси бўлди. У Конго ДРнинг ғалаба голини киритди. Бор-йўғи 40 дақиқа ичида рақиб жарима майдончасида 7 марта тўпга тегиниб, бу борада учрашувнинг энг яхши кўрсаткичини қайд этди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?