Ханси Флик Барселона етакчилик муаммосини ҳал этишни истамоқда

1 дақиқа ўқиш115
Ханси Флик Барселона етакчилик муаммосини ҳал этишни истамоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Барселона бош мураббийи Ханси Флик жамоага тажрибали ва етакчилик қобилиятига эга футболчи олиб келишни қатъий талаб қилмоқда.
  • Роналд Араужо ва Роберт Левандовскининг ёзда кетиши натижасида кийиниш хонасида ёш футболчиларга намуна бўладиган етакчилар камайган.
  • Флик янги футболчининг оғир вазиятларда, жумладан, Чемпионлар лигаси ўйинларида масъулиятни ўз зиммасига олишини кутмоқда.

Sport нашри тарқатган маълумотларга кўра, Барселона бош мураббийи Ханси Флик жамоага тажрибали футболчиларни олиб келишни қатъий талаб қилмоқда. Сўнгги йилларда Каталония клуби таркиби ёш футболчилар ҳисобига сезиларли даражада янгиланди, бироқ Роналд Араужо ва Роберт Левандовскининг ёзда жамоани тарк этиши кийиниш хонасида тажрибали етакчилар етишмовчилигини юзага келтирди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Ҳозирги кунда жамоада оғир дамларда масъулиятни ўз зиммасига олиб, бошқаларга намуна бўла оладиган ва ёш футболчилар ҳурматини қозонадиган етакчилар камайиб қолган. Айнан шу омил Ханси Фликни жиддий ташвишга солмоқда ва немис мутахассиси бу бўшлиқни тўлдириш учун раҳбариятга махсус талаблар қўйган.

Тажриба ва етакчилик масаласи

Флик ёшлар устунлик қилаётган жамоага энг масъулиятли ва ҳал қилувчи паллаларда, жумладан, Чемпионлар лигаси ўйинларида натижа келтира оладиган футболчи сув билан ҳаводек зарур деб ҳисоблайди. Мураббий фақат майдондаги маҳоратга эмас, балки характер ва халқаро майдондаги тажрибага ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.

Манбага кўра, айнан шу талаблар ва жиҳатлар сабабли Флик жамоага юқори даражадаги тажрибали ўйинчини жалб қилиш ғоясини тўлиқ қўллаб-қувватлаган. Мутахассис бундай футболчи нафақат майдонда, балки ундан ташқарида ҳам ёшларга тўғри йўналиш беришига ишончи комил.

Катта ўйинлардаги фарқ

Барселона жамоаси мавсумнинг ҳал қилувчи босқичларида кўпинча тажриба етишмаслигидан азият чекмоқда. Чемпионлар лигасининг плей-офф босқичлари ва ички чемпионатдаги энг қийин учрашувларда босимни кўтара оладиган етакчи футболчининг йўқлиги жамоа ўйинига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Ханси Фликнинг режасига кўра, шундай даражадаги футболчининг келиши нафақат майдондаги мувозанатни тиклайди, балки бутун жамоанинг ўзига бўлган ишончини оширади. Мураббий жамоанинг келажаги порлоқ эканига ишонади, аммо ҳозирги босқичда айнан тажриба етишмаётгани очиқ-ойдин сезилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?