Рубен Аморим Миланда катта тозалаш ишларини бошлади

1 дақиқа ўқиш128
Рубен Аморим Миланда катта тозалаш ишларини бошлади
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Милан клубининг янги бош мураббийи Рубен Аморим мавсумолди ўйинларидаги муваффақияцизликлардан сўнг бир қатор таниқли футболчиларни трансферга қўйди.
  • У клуб хўжайини Жерри Кардинале билан учрашиб, таркибни соғломлаштириш ва келгуси режаларни муҳокама қилди.
  • Аморимнинг асосий трансфер рўйхатидан Кристофер Нкунку, Фикаё Томори, Юссоуф Фофана ва Давид Одогу жой олди.

Милан клубининг янги бош мураббийи Рубен Аморим жамоадаги ўзгаришларни кескин қадамлар билан бошлади ва мавсумолди ўйинларидаги муваффақиятсизликлардан сўнг бир қатор таниқли футболчиларни трансферга қўйди. Sky Sport Италиа хабар қилишича, португалиялик мутахассис клуб хўжайини Жерри Кардинале билан Миланеллодаги машғулот базасида учрашиб, таркибни соғломлаштириш ва келгуси режаларни муҳокама қилган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Аморим учун жамоадаги илк "асал ойи" даври ўз ниҳоясига етди. Мавсумолди турне давомида қайд этилган натижалар, жумладан, Селтик ва Интер билан дуранглар ҳамда Челсинен мағлубият (3:0) жамоадаги муаммоларни яққол кўрсатиб қўйди. Шундан сўнг мураббий футболчиларнинг имкониятларини баҳолаб чиқиб, ўз системасига мос келмайдиган ўйинчилар рўйхатини тузди.

Катта трансфер рўйхати ва кутилмаган номлар

Аморим тузиб чиққан сотувдаги футболчилар рўйхатида энг кўп эътиборни тортаётган номлардан бири бу Кристофер Нкунку бўлди. 28 ёшли франциялик ҳужумчи ўтган ёзда Челсидеан 37 миллион евро эвазига сотиб олинган эди. У ўтган мавсумда 35 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урган ва 3 та голли узатмани амалга оширган бўлишига қарамай, янги мураббий ишончини қозона олмади.

Нкункудан ташқари, инглиз ҳимоячиси Фикаё Томори, ярим ҳимоячи Юссоуф Фофана ва ёш марказий ҳимоячи Давид Одогу ҳам трансфер рўйхатидан жой олди. Фикаё Томори 2021-йил бошидаЧелсидеан келиб қўшилганидан буён жамоада 214 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урган ва 2027-йилгача мўлжалланган шартномага эга эди. Бироқ Аморим ҳимоя чизиғини бошқача шакллантирмоқчи.

Иккинчи даражали қисм ва молиявий режалар

GOAL.com нашрининг маълумотига кўра, асосий қора рўйхатдан ташқари, муносиб таклиф келиб тушса сотиб юборилиши мумкин бўлган бошқа футболчилар гуруҳи ҳам мавжуд. Бу тоифага юлдуз қанот ҳужумчиси Рафаел Леао ва ҳужумчи Сантиаго Хименес киритилган. Клуб уларни мажбурий тарзда ҳайдаб чиқармайди, бироқ қўшимча маблағ йиғиш мақсадида яхши таклифларга қарши эмас.

Шунингдек, эквадорлик қанот ҳимоячиси Первис Эступинян ҳам ноаниқ аҳволда қолди. Рубен Аморим мавсумолди тур давомида уни яқиндан синовдан ўтказди, бироқ футболчи мураббийнинг тактикасида талаб этиладиган ҳимоя кўникмаларига тўла жавоб бермаслиги аниқланди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?