Парагвай ва Франция ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради

Парагвай ва Франция ўйинини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради

Ўзбекистонлик FIFA ҳаками Илгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичидан ўрин олган Парагвай ва Франция ўртасидаги учрашувга тайинланди.

Танташевга қанот ҳакамлари Андрей Сапенко ва Тимур Ғайнуллин ёрдам беради. Шу тариқа, ўзбекистонлик ҳакамлар мундиалнинг плей-офф босқичида ҳам иш олиб боради.

Учрашув 4 июль куни АҚШнинг Филадельфия шаҳрида ўтказилади. Баҳс АҚШ мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан ташкил этиладиган тадбирлар даврига тўғри келади.

Шу сабаб стадионга мамлакатнинг юқори мартабали давлат амалдорлари ҳам ташриф буюриши кутилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар