600 долларлик хизмат учун 13 минг доллар талаб қилганлар жазоланди

Тошкентдаги «Фарҳод» автомобил эҳтиёт қисмлари бозорида фаолият юритган 14 нафар шахс товламачиликда айбдор деб топилди. Улар мижозларни қўрқитиб, автомобилларга рухсатсиз эҳтиёт қисмлари ўрнатиш ва кейин катта миқдорда ҳақ талаб қилишда айбланган.
Иш ҳужжатларида қайд этилишича, айбланувчилар хизматнинг ҳақиқий қийматидан анча юқори пул сўраган. Жумладан, 600 долларлик хизмат эвазига 13 минг доллар талаб қилинган ҳолат ҳам бўлган.
Учтепа туманидаги автомобил эҳтиёт қисмлари бозорида содир этилган ушбу жиноятлар бўйича суд барча 14 нафар шахсни айбдор деб топди. Уларга 3 йилдан 6 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди.
Аввал ҳам судланган маҳкумларнинг бир қисми жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди. Бошқалари эса умумий тартибдаги колонияларга юборилади.































Изоҳлар 0
…