35 та пичоқ зарбаси: Қозоғистонни ларзага келтирган жиноятчига ҳукм чиқарилди

2 дақиқа ўқиш5.9K
35 та пичоқ зарбаси: Қозоғистонни ларзага келтирган жиноятчига ҳукм чиқарилди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Чимкент шаҳри жиноят ишлари бўйича суди 28 ёшли Шерхан Аймаханни 21 ёшли Нурай Серикбайни ўлдирганликда айбдор деб топиб, унга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
  • Аймахан никоҳга мажбурлаш, мунтазам таъқиб қилиш ва ўта шафқацизлик билан одам ўлдиришда айбдор деб топилиб, марҳуманинг оиласига 25 миллион тенге маънавий ҳамда 5 миллион тенге моддий зарар компенсацияси тўлаши белгиланди.

Фотоколлаж: smartnews.kz

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида бутун мамлакатни ларзага келтирган 21 ёшли Нурай Серикбайнинг ўлдирилиши бўйича олиб борилган судий жараён якунланди ва судланувчига нисбатан олий жазо ҳукми ўқилди.

Чимкент шаҳри жиноят ишлари бўйича суди 28 ёшли Шерхан Аймаханни ушбу мудҳиш жиноятни содир этганликда айбдор деб топиб, унга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Учта модда бўйича айблов ва миллионлаб компенсация

Судья Самиддин Темиралиев раислигида ўтган суд мажлисида Аймахан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг бирданига учта оғир моддаси бўйича айбдор деб топилди:

  • 125-1-модда: «Никоҳга мажбурлаш»;

  • 115-1-модда: «Сталкинг» (мунтазам ва мажбурий таъқиб қилиш);

  • 99-модда 2-қисми 5-банди: «Ўта шафқатсизлик билан одам ўлдириш».

Умрбод қамоқ жазосидан ташқари, суд судланувчи зиммасига марҳуманинг оиласи фойдасига маънавий зарар учун 25 миллион тенге (тахминан $54 минг) ҳамда моддий зарар учун 5 миллион тенге (тахминан $11 минг) компенсация тўлаш мажбуриятини юклади.

Рад жавоби, ўғирлик ва 35 та пичоқ зарбаси

Мудҳиш ҳодиса 2026 йилнинг 11 январь куни кечқурун Чимкентда, Нурай Серикбайнинг ўз уйи яқинида содир бўлган эди. Аймахан қизга илгари турмуш қуриш таклифини берган, аммо рад жавобини олгач, уни мажбуран ўғирлаб кетган. Яқинлари қизни уйга қайтариб, полицияга мурожаат қилишган бўлса-да, ўша вақтда полиция томонидан жиноят иши қўзғатилмаган.

Жиноят содир этилган куни Аймахан қизни яна таъқиб қилиб, унга шафқатсизларча 35 марта пичоқ урган. Жабрланувчи олган оғир тан жароҳатлари оқибатида ҳодиса жойида жон берган. Жиноятчи орадан икки кун ўтиб, шаҳардан 10 километр узоқликда қўлга олинган.

Тўқаевнинг аралашуви ва полициядаги истеъфолар

Ушбу фожиа ортидан мамлакатда кенг жамоатчилик эътирози тўлқини кўтарилди. Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев вазиятга шахсан аралашиб, Чимкент полициясининг ҳаракатсизлиги бўйича текширув ўтказишни топширди.

Президент топшириғидан сўнг:

  • Чимкент шаҳар полиция департаменти бошлиғи ва унинг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;

  • Қизнинг мурожаатига бепарво қараган бир қатор полиция ходимларига нисбатан хизмат вазифасига совуққонлик қилиш бўйича жиноят иши қўзғатилди.

«Аффект» версияси рад этилди

30 апрель куни ўтказилган суд-психиатрия экспертизаси Шерхан Аймаханни тўлиқ ақли расо деб топган эди. Шунга қарамай, судланувчи ўз айбига иқрор бўлмади. У судда гўёки Нурай унга биринчи бўлиб пичоқ урганини ва аффект ҳолатига тушиб қолганини даъво қилди. Бироқ суд ушбу версияни дастлабки тергов кўрсатмаларига зид деб топиб, рад этди.

Фикрингизни изоҳда қолдиринг ва мақолани танишларингизга Telegram ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали улашинг.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?