5 115
Улуғбек Бақоев: “Ҳар бир беллашувда жон-жаҳдимиз билан харақат қилаётганимиз ижобий натижани бериб турибди”
“Бухоро”- “Қизилқум” учрашувидан (1:0) кейин ўтказилган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
- Ҳар бир баҳсда энг аввало мухлислар учун ўйнаймиз! Бугунги учрашув оғир ўтишини олдиндан билар эдик. Ўзбекистонда футбол ривожланмоқда. Барча жамоалар деярли тенг. Осон ва ўткинчи ўйинларнинг ўзи йўқ. Ҳар бир беллашувда жон-жаҳдимиз билан харақат қилаётганимиз ижобий натижани бериб турибди. Бугунги ўйинда “Бухоро” ишқибозларига бизни қўллаб-қувватлаб туришгани учун жамоа номидан миннатдорчилик билдираман. Йигитларимизнинг харакатларидан қониқдим. Хар бир учрашувга алоҳида тайёргарлик кўряпмиз. Ўйиндан олдин биз, рақиб жамоа дарвозасига узоқдан зарба бериш устида нисбатан кўпроқ ишладик ва бу ўз самарасини берди. Сўзим якунида барча футбол ишқибозларини ва умуман юртдошларимизни яқинлашиб келаётган Мустақиллик байрами муносабати билан чин қалбдан, ўзим ва жамоа номидан табриклайман - дея ўз фикрларини якунлади Улуғбек Бақоев.
"Бухоро" матбуот хизмати.
Манба: Championat.asia “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар