
Испания терма жамоаси ҳужумчиси Давид Вилья “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Марко Асенсио ҳақида тўхталди.
“Асенсонинг ўйинларини ёқтириш учун унинг майдондаги ҳаракатларини бироз кузатишинг ўзи етарли. У Испания термаси асосий таркибига кириш учун қилиниши лозим бўлган ишдан ҳам кўпроқ маҳоратини намойиш этмоқда.
Сўнгги йилларда терма жамоанинг ишлари у даражада юришмади. Аммо бугунги кунда таркибга ажойиб футболчилар йиғилган. Ўйлайманки, бизда яқин келажакда яна буюк жамоа пайдо бўлади”, дейди Вилья.
Манба: Championat.asia «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг