Бугун, 22 февраль куни Пхёнчхандаги қишки Олимпия ўйинларида иштирок этаётган ҳамюртимиз Комил Тўхтаев учун мусобақа якунланди.
Ҳамюртимиз бугун слалом баҳсларида стартга чиқди. Афсуски, илк оралиқдаёқ хатога йўл қўйганлиги сабабли дисквалификация қилинди ва маррага етиб бора олмади. Таъкидлаб ўтиш лозимки, слалом баҳсларида 108 нафар спортчи стартга чиққан бўлса, уларнинг 52 нафари маррага етиб бора олди. 56 нафар спортчи эса мусобақадаги иштирокини биринчи чиқишдаёқ якунлашга мажбур бўлди.
Бироздан сўнг слалом баҳсларида иккинчи чиқиш бўлиб ўтади. Айнан ушбу баҳслардан сўнг совринли ўринлар соҳиби аниқланади. Биринчи чиқишда дисквалификация қилинган спортчилар учун эса Олимпия ўйинлари якунланди.
Эслатиб ўтамиз, 18 февраль куни Комил гигант слалом баҳсларида иштирок этган ва умумий ҳисобда 2:35.99 натижа кўрсатиб, 110 нафар спортчи ичида 52-ўринни эгаллаганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин