
Россия президенти Владимир Путин терма жамоа футболчилари ва мураббийлари штабини тақдирлади.
Бош мураббий Станислав Черчесов энг олий Александр Невский ордени билан, икки нафар футболчи — дарвозабон Игорь Акинфеев ва ҳимоячи Сергей Игнашевич — Ҳурмат ордени билан тақдирланишди.
Терма жамоанинг қолган аъзолари фахрий ёрлиқлар билан мукофотландилар.
Кремлнинг Екатерина залида ўтказилган тадбир сўнггида футболчилар Путинга тўп ва 11-рақамли футболкани совға қилишди.
Аввалроқ, шанба куни Спорт вазирлигида Россия терма жамоасининг барча аъзолари хизмат кўрсатган спорт устаси, мураббийлар эса хизмат кўрсатган мураббий унвонига эга бўлишганди.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси жаҳон чемпионатида ўз тарихидаги энг яхши натижани қайд этиб, 8-ўринни қўлга киритди.






Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар